ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ХАВФИ ТУҒИЛГАНДА ВА СОДИР БЎЛГАНДА АҲОЛИНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Kalit so'zlar:
Фавқулодда вазият, марказлаштирилган хабардор қилиш тизими, “Диққат барчага!” сигнали, электросирена, акустик мослама, гео-таргетинг, фуқаро муҳофазаси, тезкор огоҳлантириш, локал тизимлар, рақамли алоқа.Annotatsiya
Бугунги кундаги глобал иқлим ўзгаришлари ва антропоген ҳамда техноген жараёнларнинг шиддат билан тезлашиши бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида фавқулодда вазиятлар содир бўлиш хавфини ва уларнинг салбий оқибатларини сезиларли даражада оширмоқда. содир Кўп йиллик тарихий тажриба ва статистик таҳлиллар шуни кўрсатадики, табиий офатлар ва йирик техноген ҳалокатлар пайтида инсонларнинг қурбон бўлиши ҳамда моддий талофатлар кўлами нафақат офатнинг жисмоний кучига, балки аҳолининг ўз вақтида огоҳлантирилмаганига, хабардорлик даражасининг пастлигига ва тезкор алоқа тизимларининг самарасиз ташкил этилганлигига ҳам бевосита боғлиқдир. Аҳолига хавф-хатар тўғрисида тезкор, аниқ ва тушунарли маълумотларни етказиш давлат фуқаро муҳофазаси тизимининг энг устувор ва стратегик ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу илмий мақолада фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва бўлганда аҳолини хабардор қилишнинг замонавий усуллари, автоматлаштирилган техник воситалари, марказлаштирилган сигналлар бериш тартиби, ахборот узатишнинг психологик жиҳатлари ҳамда ушбу соҳанинг ташкилийҳуқуқий асослари комплекс равишда таҳлил қилинади. Тадқиқот давомида аҳолини огоҳлантириш тизимларини модернизация қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Foydalanilgan adabiyotlar
1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида” 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сон Қонуни. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, https://lex.uz/docs/6161244.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида” 2000 йил 26 майдаги 80-II-сон https://lex.uz/docs/32994.
3. Ўзбекистон Қонуни. Республикаси // Вазирлар Олий йил
11 августдаги “Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар Мажлис Маҳкамасининг Ахборотномаси, 2023 беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори. https://lex.uz/docs/6565844
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий интернет сайти материаллари ва услубий тавсиялари. – Т., 2026. (https://gov.uz/oz/fvv) ҳамда интернет маълумотлар базаси.