"Taraqqiyot spektri" jurnali logosi

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ОҚИБАТИДА ЖАБРЛАНГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ УСУЛЛАРИ

Mualliflar

  • Зиёдуллоев Баҳриддин Мардонович

    Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҲФХЎМ ўқитувчиси
    Author

Kalit so'zlar:

фавқулодда вазият, биринчи ёрдам, жабрланган, жароҳат, қон кетиш, нафас олиш, юрак-ўпка реанимацияси, куйиш, суяк синиши, ҳушсизлик, иммобилизация, тиббий ёрдам

Annotatsiya

Бугунги кунда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш хавфи инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Зилзила, ёнғин, сел, сув тошқини, йўл-транспорт ҳодисалари, ишлаб чиқариш авариялари ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида инсонлар турли даражадаги жароҳатлар олиши мумкин. 
Фавқулодда вазият содир бўлганидан кейин малакали тиббий ёрдам етиб келгунга қадар жабрланган шахсга тўғри ва ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилиши унинг ҳаётини сақлаб қолиш, жароҳат асоратларини камайтириш ва аҳволининг 
оғирлашувига йўл қўймасликда муҳим аҳамиятга эга. 
Мақолада фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий тамойиллари, жабрланувчининг ҳолатини дастлабки баҳолаш, қон кетиш, нафас олишнинг бузилиши, суяк синиши, куйиш, ҳушдан кетиш ва бошқа жароҳатларда амалга ошириладиган биринчи ёрдам чоралари ёритилган. Шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатувчининг шахсий хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам чақириш, жабрланганларни саралаш ва уларни тиббий муассасаларга етказишга тайёрлаш масалалари таҳлил қилинган.

Foydalanilgan adabiyotlar

1. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сон “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

2. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 80-II-сон “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳолини муҳофаза қилиш бўйича услубий материаллари.

4. Биринчи ёрдам ва фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий ўқувуслубий қўлланмалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва қутқарув ишларини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Yuklashlar

Nashr etilgan

2026-09-01