ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИК: АМАЛИЙ МУАММОЛАР ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Annotatsiya
Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ тартибини сақлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимида Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги органлари муҳим ўрин тутади.
Сўнгги йилларда (2023–2025) амалга оширилган қонунчилик ислоҳотлари натижасида Миллий гвардияга маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кенг ваколатлар берилди: баѐннома тузиш, иш юритиш, далиллар тўплаш, жазо чораларини қўллаш ва судга юбориш ҳуқуқлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Қонунчиликда Миллий гвардия ва ИИВ органлари маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо чораларини қўллашда тенг ҳуқуқли деб белгиланган бўлса-да, амалий қўллаш жараѐнида бир қатор мураккаб муаммолар юзага келмоқда: ваколатларнинг ноаниқ тақсимланиши, техник таъминот (электрон тизимлар, bodyкамера, планшетлар) даги фарқ, далилларнинг сифати ва баҳосидаги номутаносиблик, ходимларнинг малакаси ва касбий тайѐргарлик даражасидаги сезиларли фарқ, шунингдек жазо чораларининг бир хил ва адолатли қўлланилмаслиги.
Ушбу мақолада юқоридаги муаммолар илмий-ҳуқуқий нуқтаи назардан батафсил таҳлил қилинади, уларнинг сабаблари очиб берилади ва тенг ҳуқуқлиликни амалда таъминлаш, иш юритиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг бир хил стандартларини жорий этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича илмий асосланган, амалий қўллашга мўлжалланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Foydalanilgan adabiyotlar
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (янги таҳрир, 30.04.2023 йилда референдумда қабул қилинган, ЎРҚ-837-сон Конституциявий Қонун билан тасдиқланган).
Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида‖ги Қонуни. ЎРҚ-647-сон. 18.11.2020 йил (кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан).
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган, 2025 йил таҳрири, жумладан 194 ва 1941-моддаларга киритилган ўзгартиришлар).
Ўзбекистон Республикасининг 12.05.2023 йилдаги ЎРҚ-842-сон Қонуни (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида).
Ўзбекистон Республикасининг 31.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1078-сон Қонуни (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-1-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида).
Ўзбекистон Республикасининг 21.04.2021 йилдаги ЎРҚ-683-сон Қонуни (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 194-1-модда киритиш тўғрисида).
Ўзбекистон Республикасининг 15.11.2023 йилдаги ЎРҚ-878-сон Қонуни (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-1-моддасини ўзгартириш тўғрисида).
Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги органлари фаолиятига оид амалий ҳисоботлар ва статистика маълумотлари (2023–2025 йиллар). Миллий гвардия расмий сайти ва ИИВ маълумотлари.
Зиѐдуллаев М. З. Миллий гвардиянинг таянч пунктларини бошқаришни ривожлантириш ва илмий жиҳатдан такомиллаштириш: монография. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018.
Матлюбов Б. А. Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш тарихи (Миллий гвардия мисолида): монография. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021.
Қодиров Қ. Б. Миллий гвардия фаолияти тарихи: ўқув қўлланма. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2020.
Турғунов М. Т. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари // Ёш олимлар ахборотномаси. – 2024. – № 2. – Б. 5–10.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди амалиѐтида маъмурий ҳуқуқбузарликлар ишлари бўйича қарорлар таҳлили