"Taraqqiyot spektri" jurnali logosi

Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва қонунчилигида мулкий ҳуқуқлар тушунчаси

Mualliflar

  • Амонов З.А

    Ю.ф.н. ТДЮУ мустақил изланувчиси
    Author

Kalit so'zlar:

мулкий ҳуқуқлар; фуқаролик ҳуқуқлари объектлари; мол-мулк; ашёвий ҳуқуқ; мажбурият ҳуқуқи; корпоратив ҳуқуқ; интеллектуал мулк; муомала қобилияти; ҳуқуқий режим; қиёсий-ҳуқуқий таҳлил.

Annotatsiya

Мазкур мақолада фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалдаги 
қонунчиликда мулкий ҳуқуқлар тушунчасининг мазмуни, ҳуқуқий табиати ҳамда 
фуқаролик ҳуқуқлари объектлари тизимидаги ўрни таҳлил этилади. Мулкий 
ҳуқуқларнинг ашёвий, мажбурият, корпоратив ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари 
билан ўзаро боғлиқлиги, шунингдек “мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар” ва “мулкий 
ҳуқуқлар” тушунчаларининг ўзаро фарқланиши илмий жиҳатдан асослаб берилади. 
Мақолада мулкий ҳуқуқларни моддий ва номоддий неъматлар тизимида жойлаштириш масаласига доир мавжуд назарий ёндашувлар қиёсий-ҳуқуқий таҳлил асосида ёритилади. Шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг муомала қобилияти, иқтисодий мазмуни ва айрим ҳолларда фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг мустақил объекти сифатида намоён бўлиш хусусиятлари ўрганилади. Тадқиқот натижасида мулкий ҳуқуқлар тушунчасини аниқлаш ва уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тизимидаги ўрнини қайта кўриб чиқиш зарурати асосланади.

Yuklashlar

Nashr etilgan

2026-08-04