ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ УЙҒОНИШДАГИ ЎРНИ
Kalit so'zlar:
жадидчилик, миллий уйғониш, маърифатпарварлик, Туркистон, янги усул мактаблари, миллий матбуот, миллий ўзлик, таълим ислоҳоти, ватанпарварликAnnotatsiya
Ушбу мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон ҳудудида шаклланган жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиш омиллари, маърифий ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳамда миллий уйғониш жараёнидаги ўрни таҳлил қилинади. Жадид намояндаларининг таълим тизимини янгилаш, матбуот ва театрни ривожлантириш, миллий ўзликни англашни кучайтириш борасидаги ташаббуслари ёритилади. Шунингдек, жадидлар меросининг бугунги тарих таълими ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти асосланади.
Foydalanilgan adabiyotlar
1. Беҳбудий М. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият, 1997.
2. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992.
3. Қосимов Б. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. – Тошкент: Маънавият, 2002.
4. Қосимов Б. Маслакдошлар: Беҳбудий, Ажзий, Фитрат. – Тошкент: Шарқ, 1994.
5. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб: Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000.
6. Фитрат А. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият.
7. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти.